December 14, 2020

Футбол мусобақаси кўтаринки кайфиятда ўтказилди

Сўнгги йилларда республикамизда аҳолини соғломлаштириш мақсадида давлат идоралари ходимлари ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш ўзгача анъанага айланди.

Зеро, спорт билан шуғулланиш жамиятда соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ қилишга, ходимлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантиришга ҳамда спортни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури”нинг 1.3-банди ижросига мувофиқ 04 декабрь куни Фарғона вилоятининг фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъурий судлари судья ва суд ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ташкил қилинди.

Қизғин тарзда ўтказилган баҳсларда фуқаролик ишлари бўйича судининг жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин жиноят ишлари бўйича суди ҳамда учинчи ўрин маъмурий суд ходимларига насиб қилди.

Тадбир якунида ғолиблар ҳамда мусобақанинг фаол иштирокчилари фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Алишер Абдуллаев

Фуқаролик ишлари бўйича

Фарғона вилоят судининг бўлим бошлиғи