Тошкент вилоят маъмурий судларининг судьялари ва суд ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди
Судья ва суд ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва муҳитни шакллантириш мақсадида 2020 йил 15 февраль куни Тошкент вилояти маъмурий судлари судьялари ва суд ходимлари ўртасида “Биз корруцияга қаршимиз” шиори остида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад судья ва ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ижобий муҳитни шакллантиришдир.
Мусобақада 20 нафар судья ва суд ходимлари қатнашиб, 4 гуруҳда баҳс олиб боришди. Гуруҳ босқичида мувофақиятли қатнашиб кейинги босқичга йўл олган қатнашчилар плей-офф ўйинларини ўтказишди.
Қизғин ўтган мусобақада 3-ўринни Ангрен шаҳар маъмурий судининг раиси Пирматов Элёржон, 2-ўринни Тошкент вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси Атажанов Азизбек олди. Мусоқада мутлоқ ғолибликни эса Оҳангарон шаҳар маъмурий судининг раиси Рахимов Азизжон қўлга киритди.
Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирландилар.
Хуршид Содиқов
Чиноз туман маъмурий суди раиси