October 22, 2020
МАКТАБДА ТИЛ БАЙРАМИ
Навоий шаҳар 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида
Кармана туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов томонидан Навоий давлат педагогика институти “Ўзбек тили” кафедраси ўқитувчиси М.Ахмедова, Навоий шаҳар ИИБ ИИОФМБ ХПБ катта инспектори А.Қурбоновлар билан ҳамкорликда ўқувчи ёшлар иштирокида тадбир ўтказилди.
Учрашувда ёшларга Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг мазмун-моҳияти, суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган сўнгги ислоҳотлар, “Тилга эътибор миллат равнақига эътибор” ҳамда ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва унинг оқибатлари мавзуларида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида ёшлардан тушган саволларга тегишли жавоблар берилди.
КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ