May 6, 2021
Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган Ш. Холтўраеванинг билдириши юзасидан
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 2021 йил 26 апрелдаги ҳукмига асосан У. Холтўраев Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.
Тарафларга суднинг мазкур ҳукмидан норози бўлган тақдирда юқори турувчи судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва ОАВ билан
алоқалар бошқармаси