А. ШАМСИТДИНОВНИНГ ШИКОЯТИ СУДНИНГ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИЛМОҚДА
Facebook ижтимоий тармоғида Азизбек Шамситдинов ва бошқалар томонидан эълон қилган билдириш юзасидан маълумот
Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг 2020 йил 28 июлдаги ҳукмига кўра, А. Шамситдинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 45, 60-моддаларига асосан 1 йил 2 ой мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш хуқуқидан маҳрум қилиниб, иш хақининг 20 фоизини давлат даромади хисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 2 ой ахлоқ тузатиш ишлари, А. Усмонов Жиноят кодексининг 167-модда 3-қисмининг “г” банди билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 57-моддаси тартибида базавий хисоблаш миқдорининг 15 баравари 3 040 950 сўм жарима жазосига судланганлар.
К. Исмоилов Жиноят кодексининг 167-модда 2-қисмининг “б”, “в”, “г” бандлари билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган.
А. Шамситдинов томонидан суднинг ушбу ҳукмига нисбатан апелляция шикояти келтирилган бўлиб, ҳозирги кунда унинг шикояти жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати