САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жиззах вилояти Фориш тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда Фориш тумани иқтисодий суди раиси Д.Соатов ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Фориш тумани суди раиси Л.Халитовалар иштирок этиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилди.

Ушбу қабулда аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолари эшитилиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди, ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, фуқароларга оила қонунчилиги, никоҳни расмийлаштириш асослари, вояга етмаганлар таъминоти ҳамда алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ масалаларда тушунтириш бериб ўтилди.

Мурожаатчилар ўзларининг муаммолари бўйича тегишли ҳуқуқий ёрдам олдилар ва сайёр қабул ўзлари яшаётган ҳудудда ташкил этилганидан миннатдорлик изҳор этдилар.

Суд раислари кун давомида Фориш туманининг тоғ олди ва тоғ орқа ҳудудларида ҳам бўлиб, сайёр қабул ташкил этдилар.

Фориш туман иқтисодий суди