November 23, 2020

М. ПЎЛАТОВАНИНГ ИШИГА ОИД

“Озодлик” радиосининг Telegram-каналида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан маълумот

Даъвогар - Қўштепа туман ҳокимлиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - М. Пўлатова томонидан Қўштепа тумани “Бахт Йўлдош Охун” мавзеси қишлоқ хўжалиги харитасининг қишлоқ хўжалиги йўналишида бўлган 431-сонли контуридаги 600.0 кв. метр ер майдони ноқонуний равишда эгаллаб олиниб, 34.50 кв. метр қисмига ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб олиб, ҳозирги кунда фойдаланиб келаётганлигини, жавобгар томонидан уй-жой қуришга қонун хужжатларида белгиланган тартибда рухсат олинмаганлигини, ушбу уй-жойлар ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар ҳисобланишини маълум қилиб, мазкур қурилмаларни жавобгар ҳисобидан буздиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2020 йил 26 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар М. Пўлатова томонидан Қўштепа тумани “Бахт Йўлдош Охун” мавзеси қишлоқ хўжалиги харитасининг қишлоқ хўжалиги йўналишида бўлган 431-сонли контури худудида 34.50 кв. метр ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотларини жавобгар ҳисобидан буздириш белгиланган. Жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 600.0 кв. метр ер майдонини туман заҳирасига қайтариш белгиланган. М. Пўлатовадан давлат даромадига 446 000 сўм давлат божи ундирилган.

Ушбу суд ҳужжатига нисбатан апелляция ёки кассация тартибида шикоят келтирилмаган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати