November 5, 2020

СУД ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА ИШНИ БЕКОР ҚИЛИШ УЧУН АСОСЛАР МАВЖУД ЭМАС

YouTube видеохостингида эълон қилинган фуқаро Ф. Қосимованинг видеомурожаати юзасидан маълумот

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2018 йил 10 сентябрдаги ҳукмига кўра Б. Қосимов ва П. Гулямовга оид жиноят иши бўйича Б. Қосимовга Жиноят кодексининг 28,137-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари ва 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, П. Гулямовга Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари ва 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят кодексининг 59, 60, 61, 73-моддаларига асосан 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ушбу ҳукмга нисбатан судланувчи Б. Қосимов ва унинг адвокати Ш. Шарипов томонидан апелляция шикояти келтирилган бўлиб, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 15 октябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2018 йил 10 сентябрдаги ҳукмига ўзгаришсиз қолдирилган.

Б. Қосимовнинг ўзига оид суд қарорларидан норози бўлиб Олий судга ёзган шикояти ўрганиб чиқилган.

Б. Қосимов ўз шикоятида асоссиз судланганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.

Муқаддам шу мазмунда ёзилган шикоятлари ўрганиб чиқилиб, Олий суд судьясининг 2019 йил 22 ноябрдаги ажрими билан суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмас деб топилган.

Шунингдек, Олий суд раҳбарияти томонидан суд қарорлари қонуний деб топилиб, бу ҳақда 2019 йил 15 июлдаги жавоб хатида батафсил жавоб берилган.

Б. Қосимовнинг шикоятидаги важлар такроран текширилиб, суд қарорларини ўзгартириш ва ишни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб топилганлиги сабабли, шикоят қаноатлантирмасдан қолдирилганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати