December 7, 2020

“Конституция-бош қомусимиз” мавзусида ёшлар билан бўлиб ўтган давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб Конституциямизнинг 28 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида жойларда барча давлат ташкилотлари, корхона ва муассасалар томонидан турли кўринишдаги тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири 2 декабрь куни Учқудуқ туман иқтисодий суди ташаббуси билан туман Адлия бўлими ҳамкорлигида Учқудуқ туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида “Конституция-бош қомусимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида, туман иқтисодий суди раиси Х.Ф.Турсунов ва туман Адлия бўлими бошлиғи Й.Ш.Эрмаматовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, қабул қилиниши билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар, Конституциянинг тузилиши, ҳокимиятлар, хусусан суд ҳокимиятининг ўрни, шунингдек, Конституцияга киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда унинг ҳаётимиздаги ўрни хусусида ўқувчи ёшларга маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида ўқувчи ёшларга туман иқтисодий суди томонидан тайёрланган буклетлар тарқатилиб, ўқувчи ёшларимизнинг билимини синовдан ўтказиш мақсадида суд ходимлари томонидан тайёрлаб келинган саволларга ўқувчи ёшлар томонидан фаоллик кўрсатилиб, жавоблар берилди. Давра суҳбати шу тарзда қизиқарли ва мазмунли ташкил этилди.

Гавҳар Юсупова,

Учқудуқ туман иқтисодий суди архивариуси