May 29, 2020

10 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН АВВАЛ ОЗОД ЭТИЛДИ

Судлар томонидан одил судлов борасидаги фаолиятини амалга оширишга кўмаклашувчи нормалар миллий қонунчилигимизда ўз аксини топган бўлиб, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши кафолатланган.

Жиноят кодексининг 73-моддасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш нормаси ўз аксини топган.

Мазкур қонун талабларига кўра, жазодан озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳамда жазонинг белгиланган қисмини ўтаган маҳкумга нисбатан қўлланилади.

Бу борада жиноят судлари томонидан салмоқли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жорий йилнинг 26 май куни жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судида ИИБ пробация бўлимида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкумлар орасидан ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 10 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган қисмини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Абдурашид Исоқов,

Жиноят ишлари бўйича

Марҳамат туман судининг раиси