September 24, 2020

Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси ижроси таъминланмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 июнь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 49-баёни ижроси юзасидан ишлаб чиқиб, тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва лозим даражада бажариш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида бир мунча ишлар амалга ошириб келинмоқда.


Жумладан, мазкур қўшма қарор 17-бандида белгиланган судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш борасида, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида ҳар бир туман судининг судьяси ўзига бириктирилган маҳаллаларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида режа асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида тарғибот ишларини амалга ошириб келинмоқда. 2020 йил 23 сентябрь куни Яшнобод туманида жойлашган “Наврўзобод” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари ва аҳолиси билан сайёр учрашув ўтказилиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, қабул қилинаётган қонунларни мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилиниб, фуқароларнинг муаммолари ва уларни қийнаётган саволлар юзасидан атрофлича тушунтириш бериб ўтилди.

Бахриддин Икрамов,

жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яшнобод туман суди судьяси