Йўл харитаси ижроси таъминланмоқда
2020 йил 29 октябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани 330-сон мактаб биносида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил
30 июнь куни ўтказилган Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишнинг 49-сонли баёни ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”сининг 1-бўлим
3-банди 4-қисми ижросини таъминлашга қаратилган эрта никоҳни олдини олиш ва оилаларнинг ажралишини камайтиришга эришиши мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судининг раиси Ғ.Ш.Эргашев, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сергели туман судининг раиси Б.Алимов, Тошкент Сергели туман прокурори ёрдамчиси А.Солихов, Сергели туман халқ таълими бўлими ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда ёшлар ўртасида эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маданияти ҳамда оилада ота-она масъулияти каби мавзуларда сўз юритилди.
Сўзга чиққан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судининг раиси Ғ.Ш.Эргашев ота-боболаримиз оилавий тарбияга ғоят долзарб ва нозик масала сифатида алоҳида эътибор қаратиб келганлиги, келин қилиш, қиз узатиш масалаларида келин ёки куёвнинг аввало, қандай оилада тарбия топганлигини, уларнинг одоби, меҳнатсеварлиги ва иймон-эътиқоди, ёшларнинг оила қуришга тайёр ёки тайёр эмаслигини аниқлаб, кейин турмуш қуришларига эътибор қаратилган бир вақтда, бугунги кунда ёшларимизнинг оила қуришга юзаки қараб, оила қуришга тайёр бўлмасаларда, оила қуришга интилаётганликлари, оиланинг қадри-қиммати ва муқаддаслиги тушиб кетаётганлиги, оилалар ўртасида меҳр-оқибат деган тушунчалар йўқолаётганлиги, ёшларнинг эрта никоҳга кираётганлигининг салбий оқибатлари тўғрисида фикр билдирди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
Ф.Астанова,
фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро
суди судья ёрдамчиси