October 20, 2020

СУД ҲУКМИ ЎЗГАРИШСИЗ ҚОЛДИРИЛГАН

YouTube тармоғидаги Elparvar каналида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан маълумот

Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг 2019 йил 2 августдаги ҳукмига кўра А. Мамедов, С. Маҳмудов ва М. Юсуповга оид жиноят иши бўйича А. Мамедовга Жиноят кодексининг 28,137-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари ва 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, С. Маҳмудовга Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари ва 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда М. Юсуповга Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари ва 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ушбу ҳукмга нисбатан жабрланувчи А. Ўлжаев ва унинг ҳимоячилари - адвокатлар З. Таиров ва М. Бобоев томонидан апелляция шикоятлари келтирилган бўлиб, жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 4 октябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг 2019 йил 2 августдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати