"Қилмишимдан пушаймонман..."
Ёхуд, мақоламиз қаҳрамонининг суд залида йиғи аралаш, афсус чекиб берган кўрсатуви уни муқаррар жазодан қутқара олмади.
Аёл! Ха, аёл деганда кўз ўнгимизда авваламбор оналар сиймоси гавдаланади. Аёл-бу ҳаёт фалсафасини яратган сиймо. Ана шундай бетакрор таьрифга муносиб аёлларимиз хаётимизга нур, қалбимизга ҳузур багишлайдилар. Аммо орамизда айрим аёлларимиз борки, уларнинг қилмиши аёл деган шундай улуғ номга доғ туширади.
Воқеа тафсилотига кўра, Дилноза Жалилованинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) 2019 йил 29 октябрь куни соат 21:00 да Термиз шаҳар “Фарҳод” маҳалласида жойлашган Сурхондарё вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг қабул бўлимида хизмат олиб бораётган шифокор Турдикулова Нилуфар Нурмаматовнага вояга етмаган жияни Мусурмонқулов Исроил бетоб бўлиб, аҳволи оғирлашганлиги сабабли биринчи тиббий ёрдам кўрсатишини сўраб мурожаат қилганида, Н.Турдикулова эътиборсизлик қилиб қарамаганлигини ва 3-қаватда жонлантириш бўлимида укаси Шернаев Беҳрузга қўпол муомалада бўлганлигини важ қилиб, Н.Турдикулованинг танасининг турли жойларига қўллари билан бир неча маротаба уриб тан жароҳатлари етказган. Натижада фуқаро Н.Н.Турдикулова тан жароҳати олиб Республика шошилинч тиббий ёрдам амалий маркази Сурхондарё филиалига мурожаат этган.
Суд мажлисида судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, иш бўйича тарафлар музокараси, жиноят иши хужжатлари ўрганилиб, судланувчининг айби исботланди.
Судланувчи Дилноза Жалилова(исм-фамилияси ўзгартирилган)га жазо тури ва муддатини тайинлашда айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, аёллигини, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олган холда, судланувчига нисбатан 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Албтатта, жиноятга жазо муқарар! Зеро, жазо мақсади хам жиноят содир этган маҳкумни ахлокан тузатиш, унинг янги жиноят содир этишининг олдини олишдан иборатдир. Ўйлаймизки, мақоламиз қаҳрамони ҳам ўзига берилган жазодан тўғри хулоса чиқаради.
Воҳиджон Норбеков
Жиноят ишлари буйича Термиз шахар суди раиси
Шерали Қодиров
Жиноят ишлари буйича Бойсун туман суди девонхона мудири