December 15, 2020

А. МУХТОРОВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ОЛИЙ СУДДА ЎРГАНИЛМОҚДА

Facebook ижтимоий тармоғидаги Яҳёхўжа Абдуллаевнинг билдириши юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2020 йил 20 август кунидаги ҳукмига кўра, А. Мухторов Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан айбли деб топилиб, жазо тайинлашда унга нисбатан жабрланувчиларнинг даъвоси борлигини, содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва жамиятдаги аҳамиятини инобатга олиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ушбу жиноят иши бўйича судланувчи А. Мухторовнинг химоячиси томонидан 2020 йил 3 сентябрь куни апелляция тартибида шикоят келиб тушган бўлиб, жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2020 йил 6 октябрь кунидаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2020 йил 20 август кунидаги ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган.

Ҳозирги кунда А. Мухторовнинг ҳимоячиси Я. Абдуллаев томонидан келтирилган назорат тартибидаги шикояти Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳаъатида ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати