Судьялар олий кенгаши ва БМТнинг Тараққиёт дастури ўртасида “Қонун устуворлиги йўлида ўзаро ҳамкорлик” лойиҳаси асосида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди
Судьялар олий кенгаши раиси ва Ўзбекистондаги БМТнинг Тараққиёт дастури доимий вакили Матильда Димовска, махаллий экспертлар иштирокида “ZOOM” видеоалоқа воситаси орқали давра сухбати бўлиб ўтди.
Тадбирда, Судьялар олий кенгаши ва БМТнинг Тараққиёт дастури доирасида ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишлари, жумладан судьялар корпусини ҳар томонлама муносиб кадрлар эвазига мустаҳкамлаш, Кенгаш ишида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва бунда тизимни рақамлаштириш билан боғлиқ бўлган бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Қайд этиш лозимки, жорий йилнинг 3 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида - махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш назарда тутилган.
Судьялар олий кенгаши томонидан Ҳаракатлар стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда лойиҳалар устида ишлар изчил давом этмоқда.
Учрашувда лойиҳа доирасида бажарилган ишлар, шунингдек келгусида судьялар фаолиятини доимий равишда баҳолаб борувчи “Судья фаолияти рейтинги” электрон ахборот тизимини яратиш ҳамда судьяликка номзодларнинг руҳий ҳолати бўйича “психологик тест”ни яратиш, шунингдек номзоднинг билимига холис баҳо бериш ва касбга тайёргарлигини аниқлашда сохада ахборот коммуникация технологияларини кенг қўллаш борасида ҳам хамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Тарафлар ўзаро хамкорликдаги ишларни янада жонлантиришга келишиб олишди.
Судьялар олий кенгаши