Ш. САТТОРОВНИНГ ИШИГА ОИД
Facebook ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчи Уткирбек Гулямовнинг саҳифасида эълон қилинган Ш. Сатторовнинг билдириши юзасидан маълумот
Бойсун туман маъмурий суди томонидан 2020 йил 1 июль куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан Ш. Сатторовга оид маъмурий иш кўриб чиқилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ушбу иш ҳуқуқбузар Ш. Сатторовнинг адвокати З. Чориев томонидан келтирилган кассация шикоятига асосан 2020 йил 7 июль куни Сурхондарё вилоят маъмурий суди кассация инстанциясида кўриб чиқилиб, Бойсун туман маъмурий судининг 2020 йил 1 июлдаги суд қарори ўзгартирилиб, унга МЖтКнинг 183-моддаси билан 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати