November 27, 2020

Ф. РУЗМЕТОВНИНГ БИЛДИРИШИГА ОИД

“Қонун доирасида” Telegram-каналида эълон қилинган ҳуқуқшунос Ф. Рузметовнинг билдириши юзасидан

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2020 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори билан, даъвогар - Ф. Рузметовнинг жавобгар - Урганч туман ҳокимлигига нисбатан компенсация ва банк фоизи ундириш ҳақидаги даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, Урганч туман ҳокимлигидан Ф. Рузметов фойдасига компенсация учун 43 151 436 сўм, почта ҳаражати учун тўланган 15 610 сўм ҳамда давлат божи учун тўланган 223 000 сўм, жами 43 390 046 сўм ундириш белгиланган.

Суднинг ҳал қилув қарорига Урганч шаҳар прокурори томонидан келтирган протест фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди томонидан 2020 йил 29 октябрда кўрилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Шунингдек, Урганч туман ҳокимлигидан Ф. Рузметов фойдасига 638 044 сўм экспертиза ўтказиш учун тўланган тўлов ундирилган.

Даъвогар Ф. Рузметовдан давлат фойдасига 1 384 253 сўм давлат божи ундирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 373-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар суд ҳужжатининг қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текшириш ҳақидаги шикоят (ариза) билан қонунда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.

Шу сабабли, Ф. Рузметов суд ажримдан норози бўлса амалдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 426-моддаси талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд қарорларини илова қилган ҳолда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати