March 2, 2020

ЮРИДИК КОЛЛЕЖИДА УЧРАШУВ

Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси ҳузуридаги юридик коллежида фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди судьяси Б.Азизов ва вилоят судининг бўлим бошлиғи С.Жомуратовлар томонидан “Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш ҳамда ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллатлардан, уларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда суд ходимлари томонидан мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳукуматимиз томонидан ёшларнинг билим олиши, ҳунар ўрганиши учун яратилаётган имкониятлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ишлар, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, бунда жамоатчиликнинг ўрни, оила ва никоҳ масалалари бўйича атрофлича маълумот берилди.

Бўлиб ўтган давра суҳбатида Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси ҳузуридаги юридик коллежи ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Баҳодир Азизов,

фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди судьяси