October 15, 2020

"Йўл харитаси" ижроси таъминланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги кўрсатмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ва Ўзбекистон Республикаси Презеденти маслаҳатчиси томонидан 2020 йил 19 август куни тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасининг “Судлар ва тергов органлари фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш” бўлимининг 40-банди ижроси юзасидан 2020 йил 14 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси Т.Касимов судья ёрдамчиси Ж.Раббанаев, туман прокурори катта ёрдамчиси С.Хасанбоев ва ҳимоячи А.Тураев шунингдек, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчилари ва ZOOM платформаси орқали 3-босқич талабалари иштирокида, Тошкент давлат юридик университети биносида, ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланган Хошимжонов Ёдгоржон Кобилжон ўғлига нисбатан бўлган жиноят иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд мажлиси сўнгида кўриб чиқилган иш юзасидан талабаларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда судья билан мулоқот ташкил этилди.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди