ЖАЛГАСБАЙ АМАНБАЕВНИНГ ИШИГА ОИД
2020 йил 28 майда Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Алия Ганиевна эълон қилган мурожаати юзасидан маълумот
Янгийўл шаҳар маъмурий судининг иш юритувига 2020 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилаётган Ж. Аманбаевга оид маъмурий иш келиб тушган.
Мазкур маъмурий ишни кўриш 2020 йил 11 май кунига тайинланиб, маъмурий жавобгарликка тортилаётган Ж. Аманбаевнинг яшаш манзилига суд чақирув қоғози юборилган. Ж. Аманбаев суд мажлисига келмаганлиги сабабли иш унинг иштирокисиз кўрилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси 1-қисми билан 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида – 5 575 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Ушбу қарордан норози тарафлар икки ойлик муддат ичида Янгийўл шаҳар маъмурий суди орқали Тошкент вилоят маъмурий судига кассация тартибида протест ёки шикоят билдиришлари мумкинлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати