И. АГЗАМОВНИНГ ИШИГА ОИД

YouTube тармоғидаги фуқаро Икромхўжа Агзамовнинг видеомурожаати юзасидан маълумот

Сирдарё вилояти маъмурий судининг апелляция инстанциясида мазмунан кўриш учун аризачи И. Агзамовнинг Чиноз тумани Ҳалқ депутатлари ижроия қўмитасининг мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатига нибатан келтирган шикояти 2019 йилнинг 31 октябрь куни келиб тушган бўлиб, ушбу иш 2019 йил 15 ноябрь куни мазмунан кўрилган.

Аризачи И. Агзамов ўз апелляция шикоятида жавобгар Чиноз тумани Халқ депутатлари ижроия қўмитасининг 1991 йил 21 июлдаги № 307/2-сонли қарорини, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Чиноз туман филиалининг 2002 йил 22 майдаги турар-жойни давлат рўйҳатидан ўтказишга оид ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш хусусидаги аризаси юзасидан Чиноз туман маъмурий судининг 2019 йил 20 августдаги аризани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Мазкур иш бўйича апелляция инстанцияси қарорига кўра аризачининг аризаси қисман қаноатлантирилган бўлиб, аризадаги Чиноз туман маъмурий судининг 2019 йил 20 августдаги аризани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Чиноз туман филиалининг 2002 йил 22 майдаги турар-жойни давлат рўйҳатидан ўтказишга оид ҳаракатлари қонунга ҳилоф деб топилган.

Ишни апелляция судида кўриш жараёнида аниқланишича, Чиноз туман маъмурий судининг 2019 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори билан аризачи И. Агзамовнинг Чиноз туман Халқ депутатлари ижроия қўмитасининг
1991 йил 21 июлдаги № 307/2-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантиришдан рад этилган бўлиб, суднинг ушбу қарори бугунги кунда қонуний кучида.

Шунга кўра, аризанинг Чиноз тумани Халқ депутатлари ижроия қўмитасининг 1991 йил 21 июлдаги № 307/2-сонли қарорини қонунга хилоф деб топишга оид қисми бўйича иш юритиш Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 108-моддаси 2-банди талабига мувофиқ, яъни судни айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳал қилув қарори мавжудлиги асосига кўра тугатилган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати