October 8, 2020

М. МИРЗОҲИДОВАНИНГ ВИДЕОМУРОЖААТИГА ОИД

“Озодлик” радиосининг Telegram-каналида Муҳайё Мирзоҳидова томонидан эълон қилинган видеомурожжат юзасидан маълумот

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2020 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ф. Маматқулованинг уйдан кўчириш ва фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарлар 1947 йилда туғилган М. Мирзоҳидов, 1978 йилда туғилган Н. Мирзоҳидова, 1975 йилда туғилган М. Мирзоҳидов, 1952 йилда туғилган Н. Мирзоҳидова, 1975 йилда туғилган М. Мирзоҳидова, 1997 йилда туғилган М. Мирзоҳидов, 1997 йилда туғилган Б. Маҳкамов, 2000 йилда туғилган М .Маҳкамова, 2012 йилда туғилган А. Мирзоҳидов, 2014 йилда туғилган М. Мирзоҳидов, 2008 йилда туғилган Л. Мирзоҳидова ва 1967 йилда туғилган Я. Юнусов Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси, 20-уйда жойлашган яшаш жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топилган.

Жавобгарлар 1947 йилда туғилган М. Мирзоҳидов, 1975 йилда туғилган М. Мирзоҳидов, 1952 йилда туғилган Н. Мирзоҳидова, 1975 йилда туғилган М. Мирзоҳидова, 1997 йилда туғилган Б. Маҳкамов ва 2000 йилда туғилган М. Маҳкамовани, ер участкасининг умумий майдони 322 кв. м., уйнинг майдони 155,20 кв. м., 3-хонадан иборат Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқимий кўчаси, 20-уйдан, бошқа уй-жой бермаган ҳолда, мажбурий тартибда кўчирилган.

Даъвогар Ф. Маматқулованинг фойдасига 892 000 сўм миқдорида олдиндан тўланган давлат божи жавобгарлар М. Мирзоҳидов, Н. Мирзоҳидова, М. Мирзоҳидов, Н. Мирзоҳидова, М. Мирзоҳидова, М. Мирзоҳидов, Б. Маҳкамов, М. Маҳкамова ва Я. Юнусовдан солидар тартибда ундириш белгиланган.

Жавобгарлар томонидан суднинг 2020 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан апеляция шикояти келтирилиб, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апеляция инстанциясининг 2020 йил 18 августдаги ажрими билан апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Бугунги кунда фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ҳал қилув қарори қонуний кучда.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати