February 7, 2020

ЁШЛАР МАРКАЗИДА УЧРАШУВ

Қонликўл тумани ёшлар марказида туман ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда жиноят ишлари бўйича Қонликўл туман суди раиси Е.Абибуллаев, туман маъмурий суди раиси Ж.Аймагамбетова, туман адлия бўлими, хотин-қизлар қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда жиноят ишлари бўйича Қонликўл туман суди раиси Е.Абибуллаев сўзга чиқиб, Мурожаатномада таъкидланган устувор йўналиш ва вазифалар ҳақида батафсил тўхталди.

Таъкидландики, эндиликда таълим соҳасида илғор ғоялар умумлаштирилади. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Жамиятимизда аҳоли, айниқса, ёш йигит-қизларимизнинг маънавий ва маърифий савиясини доимий юксалтириш – биринчи даражали аҳамиятга эга эканлиги, бу борада тизимли ишлар ҳаётга тадбиқ этилаётгани таъкидланди.

Учрашувда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

 Жиноят ишлари бўйича Қонликўл тумани суди