Юнусободда “Йўл харитасининг” ижроси
Бугун Тошкент шаҳар Юнусобод туман “Увайсий” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 июнь куни ўтказилган Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишнинг 49-сонли баёни 13-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ишлаб чиқилган “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг 1-бўлим 3-банди 4-қисми ижросини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Юнусобод туман прокурори ўринбосари Х.Анортоев, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди раиси Ш.Ражабов, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси в.б. Ф.Исмоилова, судьялар, туман имом хатиби, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этишиб, масъуллар томонидан маъруза қилинди.
Тадбирда маҳаллаларда аҳоли ва ёшлар ўртасида эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари, соғлом оилани шакллантириш, оилаларнинг ажралишини камайтиришга ота-оналарнинг масъулиятини ошириш каби мавзуларда сўз юритилди.
Юнусобод туманида 2020 йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан никоҳдан ажрашишлар сони бироз (3 та) камайган бўлсада, лекин шу никоҳдан ажралган оилалардан 211 нафар вояга етмаган фарзандларнинг қолаётганлиги ачинарлик ҳолат эканлиги қайд этилди.
Ёшлар ўртасида эрта никоҳ нафақат никоҳланувчи шахсларнинг ёши кичик эканлиги, балки никоҳ ёшига ётган бўлсада, оила қуришга маънавий жиҳатдан тайёр эмасликлари яъни оила масъулията ҳақида тасаввурга эга бўлмаган эр-хотинлар ўртасида никоҳдан ажралишлар сони кўпаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, келажакда ушбу салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.
Хуршида Юсупова,
Фуқаролик ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туманлараро
суди девонхона мудири