НАВОИЙ ВИЛОЯТ ИҚТИСОДИЙ СУДИ РАЁСАТИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 30 октябрь куни бўлиб ўтган Навоий вилоят иқтисодий суди Раёсатининг мажлиси вилоят ва туманлараро (туман) иқтисодий судларида ўрнатилган телекоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилди.
Раёсатда “Навоий вилоят ва туманлараро (туман) иқтисодий судларининг 2020 йил 9 ойида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалари тўғрисида”ги масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, ҳисобот даврида вилоят, туманлараро (туман) иқтисодий судлари томонидан 1367 та (2019 йилнинг шу даврида 3817 та) ишлар кўриб чиқилди. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2450 тага ёки 64,1 фоизга камайган.
Кўрилган ишларнинг 1060 таси ёки 77,5 фоизи фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид ишлар ташкил этса, 297 таси ёки 21,7 фоизи маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид ишлар, 1 таси ёки 0,07 фоизи банкротлик ишларини, 1 таси ёки 0,07 фоизи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид, 8 таси ёки 0,58 фоизи коорпоратив муносабатларга оид ишларни ташкил этган.
Ўтган давр мобайнида вилоят иқтисодий суди биринчи инстанциясида 4 та, Кармана туманлараро иқтисодий судида 991 та, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судида 316 та, Зарафшон туманлараро иқтисодий судида 56 та даъво ариза (ариза)лар кўриб чиқилган. Кармана туманлараро иқтисодий судида бир судьянинг ўртача ойлик иш ҳажми 36,7 тани, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судида 35,1 тани, Зарафшон туманлараро иқтисодий судида эса бу кўрсаткич 6,2 тани ташкил этди.
Даъво тартибида кўрилган 1350 та ишларнинг 249 таси ёки 18,4 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Ҳал этилган ишлар бўйича 241.824,95 млн. сўм миқдоридаги қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
Хусусан, хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид
390 та иш кўрилиб, 31.952,92 млн. сўм (271 та 29.841,68 млн. сўм) маблағларни уларнинг фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
Республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори 637,30 млн. сўмни (760,56 млн. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 123,26 млн. сўмга камайган. Шунингдек, суд қарорларига асосан ундирилиш белгиланган ва бюджетга тушадиган давлат божи миқдори 10.812,75 млн. сўмни (4.935,51 млн. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5.877,24 млн. сўмга кўпайган.
Ҳуқуқий тарғибот соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича оммавий ахборот воситаларида 260 та (333 та), шу жумладан телевидениеда 39 та, радиода 32 та, газеталарда 82 та, журналларда 3 та ҳамда веб-сайтларда 61 та чиқишлар қилинган бўлса, 43 та маъруза ва давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ўтказилган.
Йиғилишда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти натижалари билан бир қаторда меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиниши аҳволи ҳамда йўл қўйилган камчиликлари танқидий муҳокама қилиниб, бу борада келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳамда вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Навоий вилоят иқтисодий суди