November 20, 2020

ИШ СУДНИНГ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИЛМОҚДА

YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Т. Муродовнинг видеомурожаати юзасидан

Когон туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори С. Қобиловнинг 2018 йил 14 декабрдаги жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорига асосан Ш. Хайриевнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) да кўрсатилган жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад қилиниб, Ш. Хайриевнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 61-моддаси (оз миқдорда талон-торож қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломати борлиги сабабли маъмурий иш ҳужжатлари Қоровулбозор туман ИИБ ҲПБга юборилиши белгиланган.

Ушбу маъмурий иш 2019 йил 5 январь куни 43/27-сонли йўлланма хати орқали Қоровулбозор туман маъмурий судининг раиси вазифасини вақтинча бажариш Когон туман судига юклатилганлиги сабабли 2019 йил 10 январда Когон туман маъмурий судининг иш юритувига қабул қилинган.

Когон туман маъмурий судининг 2019 йил 10 январдаги 3/5-2-сонли маъмурий ишни расмийлаштиришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хатига асосан иш ҳужжатлари қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб бориш учун қайтарилган.

Ушбу иш юзасидан йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилмасдан Когон туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори С. Қобиловнинг 2019 йил 25 январдаги жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорига асосан Ш. Хайриевнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад қилиниб, Ш. Хайриевнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломати борлиги сабабли маъмурий иш ҳужжатлари Қоровулбозор туман ИИБ ҲПБга юборилиши белгиланган.

Мазкур маъмурий иш 2019 йил 25 январь куни 40/126-сонли йўлланма хати орқали Қоровулбозор туман маъмурий судига юборилган ва иш ҳужжатлари 2019 йил 19 февралда Қоровулбозор туман маъмурий судининг иш юритувига қабул қилинган.

Қоровулбозор туман маъмурий судининг 2019 йил 25 февралдаги 67-сонли маъмурий ишни расмийлаштиришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хатига асосан иш ҳужжатлари қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб бориш учун қайтарилган.

Когон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи Э. Қосимовнинг 2019 йил 5 июль кунидаги жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарорига асосан Ш. Хайриевнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад қилиниб, Ш. Хайриевнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломати борлиги сабабли маъмурий иш ҳужжатлари Когон туман ИИБ ҲПБ орқали Қоровулбозор туман маъмурий судига юбориш белгиланган.

Аниқланишича, Когон туман ИИБ ҲООБ профилактика инспектори С. Қобилов томонидан ҳуқуқбузар Ш. Хайриев 2018 йил 11 октябрь куни соат 22:00 ларда Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳудудида фаолият олиб борувчи “Темир Мурод” хусусий бўрдоқчилик фермер хўжалигига қарашли қорамолни ўғирлаганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирган. Маъмурий иш 2019 йил 13 сентябрда Қоровулбозор туман маъмурий судининг иш юритувига қабул қилинган.

Қоровулбозор туман маъмурий судининг 2019 йил 16 сентябрдаги қарорига асосан Ш. Хайриевга нисбатан МЖтКнинг 61-моддаси 1-қисми билан юритилган маъмурий иш унга нисбатан жазо қўллаш муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли МЖтКнинг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 7-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.

“Темир Мурод” хусусий бўрдоқичилик фермер хўжалиги раҳбари Т. Муродов Бухоро вилоят маъмурий судига илтимоснома тақдим қилиб, Қоровулбозор туман маъмурий судининг 2019 йил 16 сентябрдаги қарорига нисбатан кассация тартибида шикоят бериш муддатини ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиб, ўтказиб юборилган муддатини тиклашни сўраган.

Қоровулбозор туман маъмурий суднинг мазкур қарорига нисбатан “Темир Мурод” хусусий бўрдоқчилик фермер хўжалиги раҳбари Т. Муродовнинг кассация шикоятига асосан иш Бухоро вилоят маъмурий суди кассация инстанциясида кўриш учун 2020 йил 11 ноябрь кунига тайинланган.

Суд мажлисида Т. Муродов томонидан илтимоснома тақдим қилиниб, иш юзасидан гувоҳларни суд мажлисида чақириб, сўроқ қилишни сўраганлиги сабабли ишни кассация инстанциясида кўриш 2020 йил 23 ноябрь куни соат 10:00 да қадар қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати