Амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йилдаги фаолияти якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ўтган йилги фаолият якунлари сарҳисоб қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.
Тошкент туманлараро иқтисодий судига 2020 йил давомида жами
24 466 та даъво ариза (ариза)лар келиб тушган бўлиб, шундан 18.257 таси мазмунан кўрилган, 15.020 таси қаноатлантирилган, 1.774 таси рад қилинган, 480 та даъво кўрмасдан қолдирилган ва 983 та даъво бўйича эса иш юритиш тугатилган.
Даъво аризаси процессуал қонун талабларига мос ҳолда тақдим этилмаганлиги асослари билан 5.674 таси иш юритувига қабул қилинмасдан қайтарилган бўлса, 535 та даъвони қабул қилиш рад этилган.
Ушбу давр мобайнида жавобгарлардан даъвогарлар фойдасига жами 1.867.358.220.000 сўм пул маблағлари ундиришга доир суд ҳужжатлари қабул қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари томонидан
2020 йил якунида жами 2 384 та ишлар сайёр суд мажлисида кўриб ҳал этилган.
Даъвогарлар томонидан республика бюджетига 17.345.940.000 сўм давлат божи ихтиёрий тўланган бўлса, суд қарорлари билан
яна 66.523.290.000 сўм давлат божи ундирилган.
Мазмунан кўрилган ишларнинг 14.441 таси фуқаролик ҳуқуқий,
3.378 таси эса маъмурий ҳуқуқий муносабатлар бўйича, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга доир кўрилган ишлар сони 8 та, банкротликка оид ишлар сони 342 та ҳамда корпоратив низолар бўйича кўрилган ишлар сони 88 тани ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича йўл харитасининг ижроси ҳамда судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида “Иқтисодий судларнинг судьялари томонидан жойларда муаммоларни ҳал этиш учун ҳар ойда халқ билан очиқ мулоқотлар, шунингдек судьялар томонидан одил судловни амалга ошириш жараёнлари, халқ билан мулоқот натижалари ва суд фаолиятига доир бошқа масалалар тўғрисида”ги дастурга асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари томонидан телевидения ва радиода 101 та чиқишлар қилинган ҳамда газета ва журналларда 53 та мақолалар чоп этилган.
Сарвар Солиев
Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг раиси