ГАСАНОВЛАР ОИЛАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК ИШИГА ОИД
Facebook ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчи Аделя Габазованинг билдириши юзасидан маълумот
Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судида даъвогар Алиш Гасанов жавобгарлар Лейла Гасанова ва Денов туман 1-сон давлат нотариал идорасига нисбатан “Денов шаҳри Остонақулов кўчасида жойлашган 128-сонли уй-жойни умумий мулк деб топиш ва меросхўр деб топиш ҳақида”ги даъво аризаси билан 2017 йил 29 майда мурожаат қилган.
Ушбу даъво аризага асосан қўзғатилган фуқаролик иши судья У. Мамадиев томонидан 2017 йил 14 июлда тарафларнинг иштирокида кўрилиб, даъвогарнинг даъво талабини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 100-моддаси 1-қисмига асосан иш юритишдан тугатиш ҳақида ажрим қабул қилинган.
Суднинг 2017 йил 14 июлдаги иш юритишдан тугатиш ҳақидаги ажримига нисбатан даъвогар А. Гасанов томонидан кассация тартибида хусусий шикоят берилган.
Мазкур фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг кассация инстанциясида 2017 йил 28 сентябрда кўрилиб, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2017 йил 14 июлдаги ажрими бекор қилиниб, ишни моҳиятан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида ажрим қабул қилинган.
Ушбу фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди судьяси А. Раҳимовнинг иш юритувига 2017 йил 20 октябрда қабул қилинган.
Мазкур фуқаролик иши судья А. Раҳимов томонидан 2017 йил 14 ноябрда кўрилиб, даъвогар А. Гасановнинг даъво талабини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 100-моддаси 1 ва 2-қисмларига асосан иш юритишдан тугатиш ҳақида ажрим қабул қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2017 йил 14 ноябрдаги иш юритишдан тугатиш ҳақидаги ажримига нисбатан даъвогар А. Гасанов томонидан кассация тартибида хусусий шикоят берилган.
Мазкур фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг кассация инстанциясида 2017 йил 14 декабрда кўрилиб, фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2017 йил 14 ноябрдаги ажрими бекор қилиниб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида ажрим қабул қилинган.
Ушбу фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди судьяси Ғ. Хидировнинг иш юритувига 2018 йил 14 январда қабул қилинган.
Мазкур фуқаролик иши судья Ғ. Хидиров томонидан тарафларнинг иштирокида 2018 йил 9 февраль кунида кўрилиб, даъвогар А. Гасановнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида хал қилув қарори ҳамда 2018 йил 12 февралда қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Суднинг ушбу хал қилув қарорига нисбатан жавобгар Л. Гасанова апелляция тартибидаги шикояти берганлиги сабабли мазкур фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят апелляция судлов хайъатида 2018 йил 3 майда кўрилиб, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2018 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори ва 2018 йил 12 февралдаги қўшимча ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогарларнинг даъво талабини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилган.
Унга кўра, даъвогарлар Шамил Гасанов ва Лилия Анненкова (Гасанова) нинг ишончли вакили Аделя Гасанованинг жавобгарлар Денов туман 1-сон давлат нотариал идораси ва Лейла Гасановага нисбатан уй-жойни Шамил Гасанов ва Наталья Гасанова (Безменова) нинг биргаликдаги умумий мулки деб топиш ҳамда Алиш Гасанов ва Лилия Анненкова (Гасанова) ни Наталья Гасанова (Безменова) ни мерос мулкига меросхўр деб топиш ҳақидаги даъво талаблари рад қилинган ва келтирилган шикоят қаноатлантирилган.
А. Гасанова томонидан Олий судга бир неча маротаба келтирилган назорат тартибидаги шикоятлари иш ҳужжатлари билан биргаликда ўрганилиб, қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Бу ҳақда аризачи А. Гасановага тегишли тартибда юборилган жавоб хатлари билан маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати