June 23, 2020

С. ПИРМАТОВАНИНГ ИШИГА ОИД

2020 йил 18 июнда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Д. Пирматованинг видеомурожаати юзасидан маълумот

Даъвогар Саноатхон Пирматова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мансур Маликовни оила аъзолари билан ўзига тегишли бўлган Қўқон шаҳар, Жийдали боғ кўчаси 48-уйнинг А-литердаги яшаш уйидан чиқаришни, ўзини ушбу низоли яшаш уйига киритиб қўйишни ҳамда жавобгарлар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни жавобгарлар ҳисобидан буздиришни сўраган.

Ўз навбатида жавобгар М. Маликов қарши даъво ариза тақдим этиб, Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига Қўқон шаҳар, Жийдали боғ кўчаси 48-уйнинг 1958 йилдан фойдаланиб келинган ортиқча 125,00 кв. м, ер участкасини марҳум отаси А. Маликов номига бириктириб бериш мажбуриятини юклаш, ховлидаги 0002, 0003, 0004, 0005, 0006, 0007, 0008, 0009, 0010, 0011 литердаги бино ва иншоотларга нисбатан марҳум отаси А. Маликовнинг мулк ҳуқуқини эътироф этишни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2018 йил 13 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогар С. Пирматованинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Мансур Маликов ва Мухтасар Маликовани вояга етмаган фарзандлари билан бирга Қўқон шаҳар, Жийдали боғ кўчаси, 48-уйнинг А литеридаги 11,90 кв. м хонадон ва 7,17 кв. м даҳлиздан чиқарилган ҳамда ушбу уидаги уйнинг А литеридаги 11,90 кв. м хонадон ва 7,17 кв. м даҳлизга даъвогар Саноатхон Пирматова киритиб қўйиш белгиланган.

Даъвогар М. Маликовнинг жавобгар Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва бошқаларга нисбатан ер майдонини бириктириб бериш ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги қарши даъво аризаси иш юритишдан тугатилиб, даъвогарга келгусида Қўқон шаҳар маъмурий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Даъвогар С. Пирматованинг жавобгар М. Мансуровга нисбатан ўзбошимчалик оилан қурилган бино-иншоотларни буздириш ҳақидаги даъво талаби кўрмасдан қолдирилган.

Суднинг ҳал қилув қароридан жавобгар М. Маликов ва М. Маликоваларнинг норози бўлиб ёзган кассация шикояти асосида иш Фарғона вилоят суди кассация инстанциясида кўрилиб, суднинг ҳал қилув қарори қисман бекор қилинган.

Бекор қилинган қисми бўйича қуйидаги мазмунда янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Даъвогар С. Пирматованинг жавобгар Мансур Маликов ва бошқаларга нисбатан турар жойдан мажбурий тартибда кўчириш ва ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздириш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилган.

Қарши даъво ариза бўйича даъвогар М. Маликовнинг жавобгар С. Пирматова ва бошқаларга нисбатан ер майдонини бириктириш ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги қарши даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.

Ҳал қилув қарорининг жавобгарларни низоли уй-жойнинг 0001-литеридаги 11,90 кв. м яшаш хонаси ва 7,17 кв. м даҳлиздан чиқариш ҳамда ушбу 11,90 кв. м яшаш хонаси ва 7,17 кв. м даҳлизга даъвогар С. Пирматовани киритиш ҳақидаги қисми даъвогар Саноатхон Пирматовани низоли Қўқон шаҳар Жийдали боғ кўчаси 48 уйнинг 0001-литеридаги яшаш уйи ва даҳлизга мажбурий тартибда киритиш билан ўзгартирилган.

Бундан ташқари, аризачи М. Маликов судга шикоят ариза билан мурожаат қилиб, Қўқон шаҳар, Жийдалибоғ кўчаси 48-сонли ҳовли-жойда 2009 йиллар давомида куриб битказилган 0002 литердаги равон, 0003-0004 литердаги яшаш уйи, 0005 литердаги равон, 0006 литердаги навес, 0007 литердаги ҳаммом, 0008 литердаги ҳожатхона, 0009-0010 литерлардаги навес, 0011 литердаги ертўлаларга нисбатан марҳум отаси Абдужалил Маликов номига эгалик ҳуқуқини бериш ҳақидаги масалани ва ушбу ҳовли-жой ҳудудидаги ортиқча эгалланган 148,8 кв. м ер майдонини марҳум отаси Абдужалил Маликов номига бириктириш ҳақидаги масалани қонуний тартибда кўриб чиқиш мажбуриятини Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига юклашни сўраган.

Қўқон шаҳар маъмурий судининг 2018 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига Қўқон шаҳар, Жийдалибоғ кўчаси 48-сонли ҳовли-жойда 2009 йиллар давомида қуриб битказилган 0002 литердаги равон, 0003-0004 литердаги яшаш уйи,
0005 литердаги равон, 0006 литердаги навес, 0007 литердаги ҳаммом,
0008 литердаги ҳожатхона, 0009-0010 литерлардаги навес, 0011 литердаги ертўлаларга нисбатан марҳум Абдужалил Маликов номига эгалик ҳуқуқини бериш ҳақидаги масалани ва ушбу ҳовли-жой ҳудудида ортиқча эгалланган 148,8 кв. м ер майдонини марҳум Абдужалил Маликов номига бириктириш ҳақидаги масалани қонуний тартибда кўриб чиқиш мажбурияти юклатилган.

Фарғона вилоят маъмурий судининг 2019 йил 22 январдаги қарори билан Қўқон шаҳар маъмурий судининг 2018 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Аризачи М. Маликов судга шикоят ариза билан мурожаат қилиб, Қўқон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 16 февралдаги 226-сонли қарорини қисман, яъни қарорнинг Саноатхон Пирматовага Қўқон шаҳар, Жийдалибоғ кўчаси
48-сонли ҳовли-жойдаги 0002 литердаги равон, 0003-0004 литерлардаги яшаш уйи, 0005 литердаги равон, 0006 литердаги навес, 0007 литердаги ҳаммом, 0008 литердаги ҳожатхона, 0009-0010 литердаги навес, 0011 литердаги ертўла, 0012 литердаги дарвозадан иборат иморатларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Аниқланишича, Қўқон шаҳар, Жийдалибоғ кўчаси 48-сонли ҳовли-жой Қўқон шаҳар Ижроия қўмитасининг 1958 йил 23 августдаги 265-сонли қарори ва Қўқон шаҳар Халқ судининг 1983 йил 12 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, низоли уй Абдужалил Маликов ва Саноатхон Пирматоваларга тенг ҳиссада тегишли бўлиб, мулк ҳуқуқи тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Қўқон шаҳар маъмурий судининг 2018 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, аризачи Мансур Маликовнинг жавобгар Қўқон шаҳар ҳокимлиги, учинчи шахс Саноатхон Пирматовага нисбатан “Мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати устидан” қилган шикоят аризаси қаноатлантирилиб, Қўқон шаҳар ҳокимлиги зиммасига Қўқон шаҳар, Жийдалибоғ кўчаси 48-сонли ҳовли-жойда 2009 йил давомида қуриб битказилган 0002 литердаги равон, 0003-0004 литердаги яшаш уйи, 0005 литердаги равон, 0006 литердаги навес, 0007 литердаги ҳаммом, 0008 литердаги ҳожатхона, 0009-0010 литерлардаги навес, 0011 литердаги ертўлаларга нисбатан марҳум Абдужалил Маликов номига эгалик ҳуқуқини бериш ва ушбу ҳовли-жой ҳудудидаги ортиқча эгалланган 148,8 кв. м ер майдонини марҳум Абдужалил Маликов номига бириктириш ҳақидаги масалани қонуний тартибда кўриб чиқиш мажбурияти юклатилган.

Қўқон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 16 февралдаги 226-сонли қарорига кўра, марҳум А. Маликов номига Қўқон шаҳар, Жийдалибоғ кўчаси 48-сонли ҳовли-жойнинг умумий 0,0149 га ер майдонига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиб, 0003, 0004 литердаги уйлар, 5 та хона, яшаш майдони 106,69 кв. м, йўлак, ҳаммом, 0002, 0005 литердаги равон, умумий фойдаланиш майдони 158,08 кв. м, 0006, 0009, 0010 литердаги навес,
0007 литердаги ҳаммом, 0008 литердаги ҳожатхона, 0011 литердаги ертўладан иборат бино-иншоотларга нисбатан мулкка эгалик ҳуқуқи тан олинган.

Қўқон шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 19 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Саноатхон Пирматованинг жавобгар Қўқон шаҳар ҳокимлиги, учинчи шахс Мансур Маликовга нисбатан “Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги аризаси асоссиз бўлганлиги сабабли рад қилиниб, Қўқон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 16 февралдаги йилдаги 226-сонли қарори юзасидан жиноят аломатлари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида Қўқон шаҳар прокурорига хусусий ажрим юборилган.

Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ТБнинг 2020 йил 8 февралдаги қарори билан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-қисмига асосан ҳаракатдан тугатилган.

Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ТБнинг 2020 йил 8 февралдаги қарорининг қабул қилинишига ҳоким қарорининг кўчирма нусхаси ўзгартирилгани, лекин асли ўзгартирилмай қолингани асос қилиб олинган.

Даъвогар С. Пирматованинг М. Маликов ва бошқаларга нисбатан Қўқон шаҳар, Жийдалибоғ кўчаси 48-сонли ҳовли-жойнинг А литеридаги 11.90 кв. м хонадони ва 7.17 кв. м дахлиздан чиқаришни, ўзини ушбу уйга киритиб қўйишни, жавобгарлар зиммасига ўзбошимчалик билан қурилган 002, 003 литердаги биноларни бузиб ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2018 йил 13 июндаги ҳал қилув қарори билан ариза қисман қаноатлантирилиб, даъвогар С. Пирматовани Қўқон шаҳар, Жийдалибоғ кўчаси 48-сонли ҳовли-жойнинг А литеридаги 11.90 кв. м хонадони ва 7.17 кв. м дахлизига киритиб қўйиш мажбурияти юклатилиб, даъвогар М. Маликовнинг жавобгар Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва бошқаларга нисбатан ер майдонини бириктириб бериш ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги қарши даъво аризаси иш юритишдан тугатилган.

Аризачи С. Пирматованинг жавобгар Қўқон шаҳар ҳокимлигига нисбатан “Қўқон шаҳар ҳокимлигининг 2019 йил 7 апрелдаги 298-сонли жавоб хатини ғайриқонуний деб топиб, ҳокимлик зиммасига Қўқон шаҳар, Жийдалибоғ кўчаси 48-уйда рухсатсиз, укаси А. Маликовнинг вафотидан кейин қурилган иморатларни ва ортиқча эгалланган 148.8 кв. м ер майдонини мулкдорларнинг улушларига мутаносиб равишда, яъни С. Пирматова ҳамда 2000 йил 27 июлда вафот этган мархум укаси Абдужалил Маликовга тенг ҳиссада ½ қисмдан эгалик ҳуқуқини бериш ва бириктириш мажбуриятни юклаш ҳақида”ги шикоят аризаси Боғдод туман маъмурий судининг 2019 йил 24 июнь кунги ҳал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад қилинган.

Шунингдек, кадастр ҳужжатларидан аниқланишича, низоли уйдаги иморатлардан 0001 литердаги иморат 1960 йилда, қолган иморатлар эса 1987, 1990, 1998, 2008 йилларда қурилган.

Уй мулкдорларидан бири С. Пирматова эса мазкур низоли уйдан 1966 йилда турмушга чиқиб, 1966 йилдан сўнг ушбу уйда яшамаган, бу ҳолатни С. Пирматованинг қизи, яъни вакили ўз тушунтиришида инкор этмаган.

Қўқон шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан аризачи М. Маликовнинг “хоким қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги аризаси қаноатлантирилиб, Қўқон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 16 февралдаги 226-сонли қарори қисман, яъни қарорнинг Саноатхон Пирматовага Қўқон шаҳар, Жийдалибоғ кўчаси 48-сонли ҳовли-жойдаги 0002 литердаги равон, 0003-0004 литерлардаги яшаш уйи, 0005 литердаги равон, 0006 литердаги навес, 0007 литердаги ҳаммом, 0008 литердаги ҳожатхона, 0009-0010 литердаги навес, 0011 литердаги ертўла, 0012 литердаги дарвозадан иборат иморатларга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги қисми (ер майдони ва 0001 литердаги иморатдан ташқари қисми) ҳақиқий эмас деб топилган.

Фарғона вилоят маъмурий судининг 2020 йил 3 июндаги қарори билан Қўқон шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати