“Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси” ижроси таъминланмоқда
Бугун, 2020 йил 18 сентябрь куни жорий йилнинг 30 июндаги давлат раҳбари томонидан одил судловни таъминлаш мақсадида ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган 49-сонли йиғилиши баёни юзасидан қабул қилинган “Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси”нинг 42-банди ижроси юзасидан жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьялари, Яккасарой туман прокуратураси ва Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими раҳбарлари, терговчилари ҳамда суриштирувчилари иштирок этишди.
Йиғилишда туман ИИО ФМБ тергов бўлими катта терговчиси катта лейтенант Ш.С.Солижоновнинг жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судида амалиёт ўташ жараёнида суд процессида тергов органлари томонидан йўл қўйилган камчиликлари юзасидан умумлаштириши муҳокама қилинди.
Муҳокама чоғида терговчилар томонидан дастлабки терговни юритишда йўл қўйилган процессуал хато ва камчиликлар ўрганилиб, уларни бартараф этиш, тергов сифатини ошириш борасида келгусида амалга ошириладиган чора тадбирлар белгилаб олинди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яккасарой туман суди