М. ТУКЛИЕВНИНГ ИШИГА ОИД

2020 йил 1 сентябрда YouTube тармоғида Хосият Тўраева (М. Туклиевнинг онаси) томонидан эълон қилинган видеомурожаат юзасидан маълумот

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва бошқа моддалар билан айбланган М. Туклиев ва бошқаларга оид жиноят иши жиноят ишлари бщйича Шаҳрихон туман судининг иш юритувига 2016 йил 17 август куни келиб тушиб, ушбу суднинг 2016 йил 20 октябрдаги ҳукмига мувофиқ М. Туклиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “б” банди, 227-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а” банди айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 59, 60, 61 моддалари тартибида 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

Судланган М. Туклиев, О. Максумов, А. Сидиқовлардан солидар тартибда 5 753 440 сўмга тенг 2 000 АҚШ доллари, 11 506 880 сўмга тенг 4 000 АҚШ доллари, 6 998 768 сўмга тенг 2 450 АҚШ доллари, 1 283 242,5 сўмга тенг 450 АҚШ доллари, 4 105 660,5 сўмга тенг 1 450 АҚШ доллари, 4 105 660,5 сўмга тенг 1 450 АҚШ доллари, 4 277 475 сўмга тенг 1 500 АҚШ доллари, 4 105 660,5 сўмга тенг 1 450 АҚШ доллари, 4 105 660,5 сўмга тенг 1 450 АҚШ доллари, 4 134 892,5 сўмга тенг 1 450 АҚШ доллари, 4 074 471 сўмга тенг 1 450 АҚШ доллари, 7 284 432 сўмга тенг 2 550 АҚШ доллари, 3 397 788 сўмга тенг 1 200 АҚШ доллари, 3 849 727,5 сўмга тенг 1 350 миқдоридаги пуллар жиноят предмети бўлганлиги сабабли давлат фойдасига ундириш белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг апелляция инстанциясининг 2016 йил 20 декабрдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг 2016 йил 20 октябрдаги М. Туклиевга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати