September 23, 2020

Ф. АТАЖАНОВНИНГ ИШИГА ОИД

YouTube тармоғидаги фуқаро Фарҳод Атажановнинг видеомурожаати юзасидан маълумот

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2019 йил 17 декабрдаги ҳукми билан жабрланувчи Ф. Атажанов фойдасига судланувчилардан етказилган моддий зарарни қоплаш учун солидар тартибда 24 000 000 сўм ундириш белгиланган.

Ушбу жиноят иши бўйича судланувчи ва жабрланувчилар томонидан келтирилган апелляция шикоятлари асосида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясининг 2020 йил 3 сентябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиб, ҳукмнинг фуқаровий даъвога оид қисмига аниқлик киритилган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига 2020 йил 15 сентябрь куни ижрога қаратиш учун келиб тушган бўлиб, ҳозирда жиноят иши бўйича ижро ҳаракатлари бошланиб, Мажбурий ижро бюросининг тегишли туман бўлимига юборилган.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди матбуот хизмати