December 16, 2020

Навоий вилоят судлари марафонда иштирок этишди

COVID-19 коронавирус пандемияси дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт кечириш даражаси талаб даражасида эмасигини кўрсатди.

Ушбу ўлароқ, мамлакатимизда спортни ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши бу соҳанинг нақадар аҳамиятли эканлигидан далолат беради.

Хусусан, жорий йил 5 март куни давлатимиз раҳбарининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Фармонга мувофиқ, илгариги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилиб, унинг вазифа ва ваколатлари кенгайтирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 30 октябрда имзолаган “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сонли Фармони ҳам соғлом турмуш-тарзини тадбиқ этишда янада муҳим қадам бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдикланган "Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овкатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар" Дастури қабул қилинган бўлиб, ушбу дастурнинг ижросини таьминлаш мақсадида жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судлари ҳамда Навоий вилоят маъмурий ва иктисодий судлари бундай эзгу ҳаракатдан четда турмай, спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланиб, ташкил этилаётган мусобоқаларда якдиллик билан иштирок этиб келишмоқда.

Шундай навбатдаги мусобақалардан бири, яъни судлар ўртасида марафон мусобақаси жорий йилнинг 12 декабрь куни Навоий шаҳридаги сунъий кўл атрофида ўтказилди.

Мусобақа қизғин курашлар остида кечиб, ғолибликни Навоий туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси Ф.Мирзаев қўлга киритган бўлса, совринли ўринлар Навоий шаҳар маъмурий суди судья ёрдамчилари Ф.Эргашев ва М.Юлдошбоевларга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Х.Асомов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий

вилоят суди катта мутахассиси