December 1, 2020

Сайёр қабулда тадбиркорларга ҳуқуқий тушунтириш берилди

Сир эмаски, судларнинг фаолияти барча сохада одил судловни амалга ошириш, инсон ва фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг хукуклари ва конуний манфаатларини химоя килиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш хамда Президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.

Шу муносабат билан, Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди раиси О.Кулдошов томонидан Шофиркон туман ҳокимлиги биносида туман хокимлиги билан хамкорликда сайер қабул ўтказилди.

Сайер қабул жараёнида суд раиси О.Кулдошов томонидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фукароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари қабул қилиниб, муаммолар ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда муаммоларини ҳал этилиши таъминланди.

Жумладан, ўтказилган сайер кабул жараенида фукаролардан жами 9 та мурожаат келиб тушди ва мурожаатлар ўрганилиб, унда кўрсатилган муаммолар ечими юзасидан тушунтиришлар берилди.

А.Саноев,

Ғиждувон туманлараро

иқтисодий суди судья ёрдамчиси