Ўзаро ҳамкорлик доирасида
2020 йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Фуқаролик-ҳуқуқи фанлари кафедраси билан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди ўртасида 2019-2021 йилларда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида тузилган шартнома доирасида “Биринчи инстанция судида иш юритиш” номли мавзуда маъруза машғулоти ўтказилди.
Машғулот замонавий мультимедиа компьютер техникаси орқали педагогик технологиялар, тарқатма материаллар, суд ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар фаолиятида қўлланилувчи статистик маълумотлар асосида курсантларнинг фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлашнинг аҳамияти, суд хабарномалари ва чақирувлари, судда ишни кўриш, аҳамияти ва процессуал тартиби, иш юритишни тўхтатиб туриш, аризани кўрмасдан қолдириш ва иш юритишни тугатиш асослари тўғрисида назарий ва амалий билимларини янада кенгайтириш, тажриба орттириш ва кўникма ҳосил қилишида катта аҳамият касб этди.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси Шерзод Ражабов томонидан курсантларнинг мазкур ҳуқуқ соҳаси бўйича қизиқтирган саволларига амалдаги фуқаролик қонунчилиги ва суд амалиёти тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, батафсил тушунча ва йўналиш берилиши курсантларда катта таассурот қолдирди.
Машғулотда Фуқаролик-ҳуқуқи фанлари кафедраси профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлар ҳамда кундузги таълим 3-ўқув курси “Тергов фаолияти”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсант (150 нафар)лар иштирок этди. Келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини янада кенгайтириш ва давом эттирилиши бўйича ўзаро икки томонлама таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 июнь куни ўтказилган Одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишнинг 49-сонли баёни 13-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ишлаб чиқилган “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг ҳуқуқий аҳамияти ҳақида маълумот берилиб, келажакжда унинг ҳамкорликдаги ижроси юзасидан келишиб олинди.
Сардор Ганиев
Фуқаролик ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туманлараро
суди судья ёрдамчиси