December 16, 2020

Йўл харита ижроси таъминланмоқда

Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жаноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасининг 40-банди ижросини таъминлаш юзасидан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг алоҳида ташкил этилган суд залида талабалар учун юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмунини тарғиб этиш мақсадида семинар машғулоти ҳамда сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини реал таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга суд ҳокимияти мустақиллигини, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслигини таъминлашга оид қатор ислоҳотлар ўтказилиб, тизимли давом эттирилаётгани алоҳида таъкидланди.

Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, судлар фаолияти самарадорлигига эришиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошишига, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаб, қонунийликни мустаҳкамлаб, адолатни таъминлашга хизмат қилиши тушунтирилди.

Семинар машғулоти якунида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси Ф.Тўраходжаев раислигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туман суди