YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Т. Юсуповнинг видеомурожаати юзасидан
Даъвогар Тўхтабой Юсупов жавобгар Зарифбой Ахманов ва бошқаларга нисбатан турар жойдан кўчириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2017 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Т. Юсуповнинг даъвоси рад қилинган.
Кейинчалик даъвогар Т. Юсупов жавобгар З. Ахманов ва бошқаларга нисбатан турар жойдан кўчириш ва турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2020 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Т. Юсуповнинг даъвоси қисман қаноатлантирилган.
2021 йил 9 март куни даъвогар Т. Юсупов 2017 йилги 01-3391-17-сонли фуқаролик ишидаги ҳужжатлардан нусха беришни, ҳужжатлардан нусха олишда тўланиши лозим бўлган давлат божидан озод қилишни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2021 йил 9 мартдаги ажрими билан даъвогар Т. Юсуповнинг давлат божидан озод қилиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари бугунги кунда қонуний кучида.
Шунингдек, даъвогар Т. Юсупов ҳозирда судга эътирози йўқлиги ҳақида тил хат ёзиб берган.
Ўзбекистон РеспубликасиОлий суди
Жамоатчилик ва ОАВ билан
алоқалар бошқармаси