О. Алламбергеновнинг мурожаати юзасидан
Аризачи «Temir jol Darbenti sauda kompleksi» МЧЖ раҳбари О. Алламбергенов Нукус туманлараро маъмурий судига шикоят ариза билан мурожаат қилиб, Нукус шаҳар ҳокимлигининг ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортган ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, жавобгарга «Temir jol Darbenti sauda kompleksi» МЧЖнинг устав фондини ташкил қилиш учун устав жамғармасининг 95 фоизи, яъни 760 000 000 сўмини киритиш ва “Qaniygelestirilgen Qurilis materiallari” МЧЖ эгалигида бўлган Нукус шаҳри 23-кичик туман темир йўл вокзали ёнидаги «Temir jol Darbenti sauda kompleksi» МЧЖ ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 2,892 кв. м., умумий баҳоси 520 000 000 сўмни ташкил қилувчи “Савдо комплекси ва маъмурий иморат”ни «Temir jol Darbenti sauda kompleksi» МЧЖнинг эгалигига бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ушбу ариза юзасидан қўзғатилган маъмурий иш суднинг 2021 йили 30 апрелдаги ажрими билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекснинг 108-моддаси 1-бандига, маъмурий иш маъмурий судга тегишли бўлмаганлиги сабабли тугатилган.
Мазкур ажрим юзасидан аризачи «Temir jol Darbenti sauda kompleksi» МЧЖ раҳбари О. Алламбергенов томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилган бўлиб, мазкур шикоят 2021 йил 4 май куни судга келиб тушган.
Айни пайтда Нукус туманлараро маъмурий суди томонидан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 202, 223-моддаларига мувофиқ, апелляция шикояти апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари
билан алоқалар бошқармаси