“Тил миллат кўзгуси”
2020 йил 21 октябрь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани 301-сон умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро суди томонидан Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Тил миллат кўзгуси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатини мактаб директори А.С.Хидирова очиб бериб, кун тартибидаги масала юзасидан сўз Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг раиси Ғ.Ш.Эргашевга берилди.
Ғ.Ш.Эргашев сўзга чиқиб, барча ўқитувчи ва ўқувчиларни Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги байрами билан табриклаб, давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда тил байрамини мустақиллик байрами даражасида нишонлаш, барча соҳа вакиллари бу байрамни кўтаринки руҳда ўтказишларини таъкидлаганликларини айтиб ўтиб, Президентимизни 2020 йил 20 октябрь кунидаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларининг мазмун-моҳияти тўғрисида айтиб ўтдилар.
Сўзга чиққан Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси А.К.Ёриев тил тарихи ва тақдири ҳақида маъруза қилдилар.
Ф.Р.Астанова
Фуқаролик ишлари бўйича
Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро
судининг судья ёрдамчиси