February 5, 2021

Жиззахда судьялар томонидан матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилоят суди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликдаги матбуот анжумани Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази биносида маҳаллий журналист ва блогерлар учун суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Жиззах ҳудудий бошқармаси ва Жиззах вилоят суди билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирдан кўзланган мақсад журналист ва блогерларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисида”ги 04-сонли Қарори мазмун-моҳияти бўйича батафсил тушунтиришлар беришдан иборат.

Матбуот анжуманида дастлаб Жиззах вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бошлиғи Улуғбек Шахароевич Адилов сўзга чиқиб, мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятни барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш, суд иши юритуви сифатини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор юксак самара бераётганлигини билдириб, сўзни маърузачиларга берди.

Матубот анжуманида Жиззах вилоят суди судьяси Шухрат Худаяров сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга мурожаатномасида белгилаб берган устувор вазифалари, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида 2021 йил учун белгиланган устувор вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг аҳамиятини, шу билан бирга давомида суд-ҳуқуқ соҳасида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

Анжуманда асосий мавзу бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш тўғрисида”ги 04-сонли Қарорининг суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот бериш жамиятда ҳуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратади, одил судловни амалга оширишнинг муҳим кафолати ҳисобланади, судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш ва судга нисбатан жамият ишончини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланиши, шу муносабат билан судлар суд муҳокамаси ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур шароит яратишлари лозимлиги ҳақидаги маърузаси тингланди.

Жиззах вилоят суди судьяси Шухрат Муллажонов, Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси Асқар Мамарахимов, Жиззах вилоят Маъмурий суди судьяси Шерзод Шерқулов, Жиззах вилоят суди судьяси Сирож Қувватов, Жиззах вилоят суди судьяси Дилшод Эшматов, Жиззах вилоят суди судьяси Низомиддин Эрназаровлар ҳам сўзга чиқиб, суд муҳокамаси ошкоралиги,бугунги кунда судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар беришди.

Матбуот анжуманида вилоят оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари жами 35 нафар тингловчи иштирок этди ва уларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Анжуман қизғин баҳс мунозараларга бой руҳда ўтиб, унда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволарига жавоб олдилар.

Матбуот анжумани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “Суд муҳокамаси ошкоралигини, судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқи амалга оширилишини , шунингдек, судлар томонидан мазкур масалага оид қонун ҳужжатлари бир хилда қўлланилишини таъминлаш”, аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар бериш, оммавий ахборот воситалари вакилларининг судлар фаолиятига доир ахборотдан хабардорлигини таъминлашда қонунлар белиланган тартибда амалга оширилишини тушунтиришдан беришди.

Ўтказилган матбуот анжумани келгусида журналист ва блогерларнинг судлар фаолиятини ёритишда шафофоликни ва очиқликни таъминланишидаги фаолиятларида самарали хизмат қилади.