Президент Қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш юзасидан тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жалақудуқ туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Президентининг 2021 йил
29 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”
ПҚ–5168-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 199-ум-сон буйруғи ижроси юзасидан тасдиқланган режа графикнинг 6-бандига асосан туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими ходимлари иштрокида манзилли тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Ўтказилган тарғибот жараёнида иштирокчиларга 2021 йил 1 октябрдан ПҚ-5168-сон Қарорга мувофиқ ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилиши кўзда тутилганлигини, давлат бюджетидан молиялаштириладиган айрим давлат ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларида 2021 йил 1 октябрдан жами 1182 та юридик хизматлар штат бирликлари қисқартирилиши, бўшатилаётган штат бирликлари ҳисобидан Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун 1056 та штат бирликлари ажратилиши, 2021 йил 1 октябрдан давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизими босқичма-босқич жорий этилиши, марказлар томонидан давлат ташкилотларига юридик хизматлар ушбу электрон тизим орқали амалга оширилиши, марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма тарзида ташкил этилади ва уларга бўйсуниши, марказлар ходимларига суд процессида юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг вакили сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилиши, Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотларнинг Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилишига йўл қўйилмслиги, Марказлар бошқа юридик шахсларга пуллик асосда юридик хизматлар кўрсатиши мумкинлиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Жалақудуқ туман адлия бўлими.