"Бир инвесторга бир адлия ходими" лойиҳаси доирасида учрашувлар ташкил этилмоқда.
Андижон вилояти адлия бошқармасининг "Бир инвесторга бир адлия ходими" лойиҳаси доирасида Жалақудуқ туман адлия бўлими ходимлари томонидан Жалақудуқ туманидаги Бош вазир қабулхонаси мудири билан ҳамкорликда туман ҳудудида жойлашган "Олмазор" МФЙ Қорағунон кўчасида фаолият олиб бораётган ҳамда ишлаб чиқараётган маҳсулотларини барчасини хорижий мамлакатларга экспорт қилаётган "Нур текс 777 бизнес" МЧЖ га ташриф буюриб, корхона раҳбари Жобборалиев Сардорбек билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида инвестиция йўналиши бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти етказилди ҳамда МЧЖ раҳбарига товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш юзасидан тушунтиришлар берилди. Келгусида ҳар қандай ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатлар кўрсатилиши юзасидан адлия бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинди.