August 12, 2021

Мактабгача таълим муассасаларида манзилли тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Жалақудуқ туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2020 йил 26 ноябрда тасдиқланган “Аҳолининг турли қатламлари кундалик ҳаётдаги кенг тарқалган муаммоларини, шу жумладан суд таҳлилари орқали манзилли тарғибот қилиш дастури” ижро учун қабул қилинган. “Аҳолининг турли қатламлари кундалик ҳаётдаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан суд таҳлилари орқали манзили тарғибот қилиш дастури”нинг III бобининг 1-бандида, Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун одоб-ахлоқ қоидалари ва ҳуқуқнинг илк тушунчалари, кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билимларни ҳамда Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчаларни бериб бориш бўйича турли хил ўйинлар шаклидаги учрашувлар ўтказиб боришни ташкил этиш белгиланган. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан туман адлия бўлими томонидан Жалақудуқ туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 2-сонли ДМТТ муассасасининг тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари ўртасида тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Ўтказилган тарғибот тадбири давомида мактабгача таълим муассасасида тарбия олувчиларига белгиланган минимал талаблар яъни Ўзбекистон Республикасининг давлат байроги, герб ва конституцияси, йўл харакат хавфсизлиги, табиатни асраш ва ёнгин хавфсизлиги бўйича махсус таёрланган расм ва плакатлар ёрдамида машғулотлар ўтказилиб, ўтказилган машғулот мавзулари бўйича саволлар берилиб мактабгача таълим муассасасида тарбия олувчи болаларнинг хукукий билимлари оширилмокда.

Жалақудуқ туман адлия бўлими.