September 15, 2020

Иккинчи йўл: Ўзликни англаш

“Пайғамбар афтини буриштирди ва юз ўгирди” (Абаса 80:1, Қуръон)

Биз кўрмиз; қалбимиз кўр, ақлимиз, онгимиз... Лекин буни тан олишга барчамиз ҳам журъат эта олмаймиз. Балки Ислом таълимоти бизни доим ҳақликка йетаклашига ишонганимиз сабаб, ва ёда бизнинг ўзлигимизда шаклланган “эго”миз сабаб. Албатта, ҳамма қатори биз ҳам, сиз ҳам ўз “эго”мизга эгамиз. Фақат бизнинг ва сизнинг ўз “эго”ларимиз турлича шаклда: ўзини барчадан ақлли фаҳмлаш бизнинг, ўз-ўзини ҳурмат қилиш эса сизнинг. Хулоса қилишга шошилманг, "биз ва сиз" орасида турли давларда, турли шаклда ва турли ижтимоий гуруҳлар томонидан шакллантирилган ва онгимизга сингиб кетган яхши ва ёмон тушунчаси мавжуд эмас... Ҳозирча. Бизнинг жамиятимизда илм-маърифатнинг маълум бир даражага этиши, ижтимоий фикр шаклланиши, эҳтимол, келажакда "сиз ва биз" орасида яхши ва ёмон тушунчасини вужудга келтирар. Эҳтимол айнан ўша даврда шаклланажак ҳар бир воқеа ва ҳодисаларга, шахсларга ва ижтимоий гуруҳларга нисбатан рационал фикр-муносабат бугунги мантиқсизликдаги мантиқ хулосалаган ёмонлар (гуноҳкорлар, адашганлар в.ҳк.лар)дан яхшиларни, яхшилар (муллалар, хотинбозлар в.ҳк.лар)дан ёмонларни тўғри ажратишга имкон берар. Балки айни ўша тўғрилик бизни ва сизни тараққиёт чўққисига олиб чиқар. Бу эҳтимолдан кўра ҳақиқатга яқинроқдек? биз ва сизнинг атрофингиздаги одамлардан хулосалаганим шу. Аламли, лекин буни кўриб-билиб турибман. Шу билан бирга бизнинг келажагимизни ўйлаб ташвишдаман. Биламан, сиз биздек эмассиз. Инсоннни ҳатоси учун тошбўрон қилмайсиз, уни ўлдирмайсиз. Сизнинг бунга ахлоқингиз руҳсат берса ҳам қомусингиз руҳсат бермайди. Бизда эса аксинча, ахлоқимиз руҳсат бермаса ҳам қомусимиз руҳсат беради. Келажакдаги бизнинг ҳаёт гарантимиз сизнинг қомусингиз. Биз бу гарант билан умр оҳирлатамиз, лекин қандай, буни билмаймиз. Худди Японларнинг "Буракумин"и сингари. Сиз биласиз, сиз ўқийсиз, сиз ўрганасиз... Биз эса, билмаймиз, ўқимаймиз, ўрганмаймиз ва шунинг учун тарих бир неча бор исботлаган ҳақиқатларни англаб этмаймиз.

Shintoistlar

Буракумин - биз ўрганишимиз ва ҳулосалашимиз керак бўлган дардли тарихий давр. Тарихга "Токугава эраси" номи билан кирган ва айни ўша даврда япон ижтимоий жамиятиини бир неча қатламга бўлган давр. Буракуминлар бу даврда ўз этиқоди, Шинтоизм (ва қисман Буддизм)нинг консерватив қарашларини илгари сурган, диний маросимларда фаол иштирок этган қатлам эди. Улар йиллар давомида шаклланиб борган тараққиётдан ўзларини четлатишди ва баъзи ҳолларда диний таълимот билан суғорилган эскича экстреместик қарашлари сабаб "четлаштирилишди". Бориб-бориб, бу четлатишлар ижтимоий ҳаётдан иқтисодий муносабатларга, сиёсатга ўтди. Бу аҳоли қатламига бўлган буносабат шу даражага йетдики, улар билан дўст тутиниш, қариндошлик ришталарини боғлаш ор саналди. Япон жамиятидан бу ҳолда ажралиб қолган Буракуминлар диний маъросимлар (динга бўлган муносабат ўзгариб борганлиги сабаб) ва тадбирларда иштирок этиш орқали ўз кундалик ҳаёти учун йетарли даромад топиша олишмади. Шу сабабдан улар ҳаммолчилик, қассобчилик, кўча тозалаш ишлари билан машғул бўлишди. Айни шу қатламда туғилиб вояга этган ақлли, меҳнаткаш, лекин ижтимоий босим сабаб ҳаётда ўз ўрнини топа олмаган аламзада ёшлар турли жиноий гуруҳларга қўшилиб безорилик, талончилик билан шуғилланишди. Мейжи эрасида аҳолининг бу қатламига бўлган муносабатни яхшилаш мақсадида ижтимоий тенгликни таъминловчи турли қарор ва қонунлар қабул қилинди. Лекин, ҳаттоки ҳозирги кунга келиб, Буракуминларга бўлган муносабат Япон аҳолиси орасида сақланиб қолди. Уларни бугун ўзини тутиши, яшаш тарзи, фамилияси, қавм-қариндошидан унинг Буракумин ёки Буракумин эмаслигини билган кўчмас мулк агентликлари уларга уй жой беришни, корпоратив бошқарув шакилдаги компаиялар уларни ишга олишни исташмайди. Шу сабабдан Буракуминлар маълум бир ҳудудларда биргаликда яшаб, асосан энг оғир ишлар билан шуғулланишади. Криминал тизими ва унга аъзо бўлганлар сони бўйича жаҳонда биринчи ўринда турувчи Япониянинг "Якуза" мафия гуруҳи аъзолари ҳам, асосан, Буракуминлардир. Албатта, Шинто тералари, ва Будда ибодатхоналарида жаноза маросимларида хизмат қилувчилар ҳам Буракуминлардир.

Burakaminlar

Бугун, Токио метрополисида Эта ёки шунга ўхшаш маҳаллаларда юриб ўзингизни ҳудди АҚШнинг Лос Анжелесдаги микрараёнида, Детроит мавзеларида юргандек ҳис қиласиз. Фақат бу ерларда бир миллатнинг ўз диний қарашларига содиқ қолиб, ўзини барчадан ҳақ деб билганлиги сабаб энг пастки қатламига айланиб қолган аҳоли қатламини кўрасиз, у ерларда мажбурий қуллик, ва кейинчалик ирқчилик сабаб ночорликда қолган қатламни кўрасиз. Сизнингча булар (тақводорлик ва қуллик) орасида фарқ бор. Бизнингча, аниқроғи бизнинг қомусимиз таълимотича тақводорлик ҳам қуллик, яратганга нисбатан. Ҳар икки (тақводорлик ва қуллик) бизни сиздан ажратиб келажакда Буракуминга айлантириб қўйишини билсакда биз “эго”миз истаганидек яшаймиз, ва шу йўсинда ўламиз...

© Саййид Ислом

@anti_ateis