June 21, 2020

Ибратли қисса…

Ибратли қисса…

Бир ховлида, бўйи етган қиз бор эди,
Бўйи етган қизда ойдек юз бор эди.

Ойдек қизни жойи чиқди тўйи ўтди,
Ойлаб, йиллаб бош қотирган ўйи ўтди.

Ёш келинга шинам уй - жой хона бўлди,
Бир йил ўтиб, бир қиз кўрди она бўлди.

Мусулмон бир ёр уйида кўриб фарзанд,
Оллох ёзган тақдиридан бўлди хурсанд.

Йиллар ўтди, кенг ховлиси изга тўлди,
Аёл бағри ширин - шакар қизга тўлди.

Беш қиз туққан аёл дардин ичга ютди,
“Қачон ўғил туғаман” деб роса кутди

Бир кун аёл эрга қараб шундай деди..,
“Мен УЗИга бориб келай” бундай деди

“Докторларга бир бор назар солдираман,
Буниси ҳам қиз бўлса гар олдираман”.

Эри бир зум қотиб қолди ерга қараб,
Чаққон аёл тағин дерди эрга қараб.

“Қиз туғишдан безорлигим билмайсизми?
Тағин бир қиз кўришдан ор қилмайсизми?”

Дея эрнинг номусига тегиб қўйди,
Эр ҳам рози бўлгандек бош эгиб қўйди.

Минг фикрда УЗИга ҳам борди аёл,
Шояд ўғил бўлса дея қилди хаёл.

Хамширалар тез аёлни ётқиздилар,
Бир зум ўтиб текширувдан ўтқиздилар.

Аёл интиқ, натижасин кутар эди,
Хаёлидан минг хил фикр ўтар эди.

Бир хамшира боши узра қўлин қўйиб,
“Кутганингиз қизк-у” деди бағрин ўйиб,

Хомуш бўлиб сўнг уйига қайтди аёл,
Бу хабарни эрига ҳам айтди аёл.

Ғамгин бўлиб ўйга ботиб ўйландилар,
Бир қарорга келолмайин қийналдилар.

Охир аёл дилдан қатий қарор олди,
Хомиласин олдиришга жўнаб қолди.

Кўзларда ёш, бошин эгиб кетар эди,
Буни кўрган қўшни кампир савол берди.

“Хай! Хай! қизим нечун кўздан оқди ёшинг,
Қай тамонга кетмоқдасан эгиб бошинг?”

“Дардим оғир, не ҳам қилай ахир хола?
Ўғил кўрсам зора, дея кутдим бола.

Докторлар ҳам менинг ғамим кўп ейишди,
Текширувга борсам бу ҳам қиз дейишди.

Бошим қотиб хўп ўйларга ботиб қолдим,
Сўнг боламни олдиришга қарор олдим.”

Бу гаплардан ажабланган қўшни хола,
Дархол унга дашном берди кўзда жола.

“Сен кимсан-у бу фарзандни олдирасан?
Қотил бўлиб ўз болангни ўлдирасан?

Агар шундай қилсанг сенга ланат бўлар!
Бу қилмишинг ўз бошинга хасрат бўлар!

Қўшни бўлиб сўзларинга қулоқ осмам!
Мехмон бўлиб остонанга қадам босмам!”

Дея кампир йиғлаганча қайтди уйга,
Аёл бир зум қотиб қолди чўкиб ўйга.

Кампир сабаб мурғак гўдак омон қолди,
Аёл шўрлик кўп ғам ютиб ўйга толди.

Ойлар ўтди, туғиш вақти келди етиб,
Шўрлик аёл юрагини вайрон этиб.

Эр аёлни туғдиришга олиб бориб,
Бир зум ўтиб аёлнинг ҳам кўзи ёриб.

Ичкаридан бир хамшира чиқиб келди,
Қувончдан ҳар тамонга учиб келди.

Сўнг гўдакни бир матога ўраб чиқди,
Ўғил дея суюнчи ҳам сўраб чиқди.

Бу хабарни эшитган эр қотиб қолди,
Ақли учиб ерларга ҳам ётиб қолди.

Гар олдирса ўғил фарзанд кетарди-я,
Ўз ўғлини ўзи барбод этарди-я.

Бу қиссадан ибрат олар англаганлар,
Англагайлар юраклардан тинглаганлар.

Хеч бир она жигарбандин ўлдирмасин!
Авлодларга ёвуз ибрат қолдирмасин!

Ахир кўплаб ўтар инсон тирноққа зор,
Қиз берса ҳам рози эдим деганлар бор!

“Яратган Оллох ҳар бандага қизми ўғилми тўрт мучали соғ солих ва солиха зурриёдлар аъто этсин!”
Амин
Гиёсиддин Одашев нинг "Зўрсан ўзбегим" гуруҳидаги постидан олинди.