1920 йилда Британия шифокорлар уюшмаси бош вазир Ллойд Жорж иштирокида тиббиёт олийгоҳининг бир қатор битирувчилари билан битирув кечаси ўтказди. Унда уюшма раиси минбарга чиқиб тиббиёт бу рисолат эканини, у олийжаноб ва инсоний касб эканини гапирди. Боморлар берадиган пул вақт ўтиб унут бўлишини, аммо инсонийлик абадий қолишини битирувчиларга тушунтирди. Сўнг ўз ҳаётида содир бўлган бир воқеани сўзлаб берди: "Тахминан қирқ йиллар олдин эшигимни бир аёл тақиллатди. Эшикни очдим. Аёл ташвишли ҳолатда деди: - Жаноб доктор! Ўғлимнинг аҳволи оғир. Илтимос, уни қутқариш учун нимадир қилинг! Мен шамол ва ёмғир бўлишига қарамай унинг уйига бордим. Уйи Лондоннинг бир чеккасида экан. Улар бии кичкинагина кулбада истиқомат қилишар экан...
САБОТ. Дашратх Манжхи 1934 йилда туғилган. Аввалда бу ном ғариб, нотаниш кўриниши мумкин. У машҳур адиб, моҳир сиёсатчи, мўъжиза пайдо қилган табиб, ноёб иқтисодчи ёки ишбилармон тадбиркор эмас. Таъбир жоиз бўлса у буюк инсон! Дашратх Манжхи хотинини ниҳоятда севар эди. Кунларнинг бирида унинг хотини бемор бўлиб қолди. Уни тезлик билан шифохонага олиб боииш керак эди. Унинг қишлоғи шаҳардан узоқда бўлиб оралиқ масофа етмиш километрлар келар эди. Йўллар ўнқир-чўнқир бўлгани боис тез ёрдам машинаси кечикиб унинг суюкли хотини қўлида вафот этди. Дашратх ўзининг аччиқ тажрибасини бошқа қишлоқдоши тотмаслиги учун қўлига болта ва чўқморни олиб тоғ орқали қисқа йўл очишга қарор қилди. У 22 йил чарчоқ билмай тинмасдан ҳаракат қилди...
КУСТО ВА БУЮК РАЗЗОК. "Касам ичиб айтаманки Куръон бу илм фан бир минг турт юз йил оркада колаётган Буюк Яратувчининг сузларидир".Океаншуноснинг мазкур сузлари унинг Акшдаги барча мол мулкидан айрилишига сабаб булган.Чунки уша даврда акшда хукмрон табакалар Кустони ислом тарафида булишини хеч качон хазм килолмасдилар.Аслида олим дунё океанларини кезиб юриб Куръонни муъжиза эканини англаб етган оддий денгизчи эди холос.Куръондаги уни хайратга солган бир канча оятлардан ташкари уни Аллохнинг ризк берувчи эканлиги купрок хаяжонга солган.Мусулмонлар яшайдиган кичик бир оролдаги вокеа денгизчини Куръон олдида буткул таслим килган.Вокеа шундай булганди:Кусто оролга жамоаси билан келиб тушгач орол ахлини сохил буйида куради.Улар сувларга...