June 28, 2020

САБОТ

САБОТ.
Дашратх Манжхи 1934 йилда туғилган. Аввалда бу ном ғариб, нотаниш кўриниши мумкин. У машҳур адиб, моҳир сиёсатчи, мўъжиза пайдо қилган табиб, ноёб иқтисодчи ёки ишбилармон тадбиркор эмас.
Таъбир жоиз бўлса у буюк инсон!
Дашратх Манжхи хотинини ниҳоятда севар эди. Кунларнинг бирида унинг хотини бемор бўлиб қолди. Уни тезлик билан шифохонага олиб боииш керак эди. Унинг қишлоғи шаҳардан узоқда бўлиб оралиқ масофа етмиш километрлар келар эди. Йўллар ўнқир-чўнқир бўлгани боис тез ёрдам машинаси кечикиб унинг суюкли хотини қўлида вафот этди.
Дашратх ўзининг аччиқ тажрибасини бошқа қишлоқдоши тотмаслиги учун қўлига болта ва чўқморни олиб тоғ орқали қисқа йўл очишга қарор қилди.
У 22 йил чарчоқ билмай тинмасдан ҳаракат қилди. Натижада узунлиги 110 метр, кенглиги 9 метр келадиган йўл очди. Қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги масофа қисқарди. Энди 70 километрлик йўл 15 километрга айланган эди.

Мен доимо ўзи тотган азобни бошқалар тотмаслиги учун маҳзунлиги уни ҳаракатга ундайдиган кишилардан ажабланаман! Дашратхдан бошқа инсон тушкунликка тушиб, дунё кўзига қоронғу кўриниб, хотинига аза тутиб ётган бўлар эди. Аммо у енг шимарди. Бошқалар учун тоғни кемирди. У ғамини чекиб юрган хотини вафот этди. У қишлоқ ва шаҳар ўртасини тўсиб туган мана шу тоғ сабаб бошқалар ҳам ўлиб кетишини истамади.
Аччиқ тажрибаси инсонийлигини тортиб олмаган инсонлар олийжаноб инсонлардир!

Абдулқодир Самарқандий сахифасидан олинди