July 29, 2020

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди


Бугун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, собиқ Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори -Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди.

Ёрқин Турсунов 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида, шунингдек, 2018-2019 йиллар давомида жамғарма ижро этувчи директори давомида ҳам ўзининг меҳнатсевар, маъсулиятли ва ҳар бир ишга пухталик билан ёндашиши билан тизим тараққиётига муносиб улуш қўшди.


Пенсия жамармасидадаги қисқа муддатли фаолияти даврида, тизимдаги камчиликларни анилаш ҳамда бартараф қилишга ўрганишга ҳаракат қилди, ҳар доим инсонлар билан очиқ мулокотга киришар эди. Шунингдек, мамлакатимиздаги ҳар бир пенсия ва нафақа олувчи, ижтимоий кам таъминланган оилаларнинг шароитларини ўрганган ҳолда уларнинг шароитини яхшилашга, пенсия таъминотининг самарадорлигини оширишга бор кучини сарфлади.


Ёрқин Турсунов "Ватанга ҳалоллик ва садоқат билан хизмат қилиш" шиори билан яшаган ўз ишининг устаси ва мамлакат ватанпарвари, шижоатли, фидоий инсон ҳамда олийжаноб ҳамкасб бўлиб хотирланади ва доимо қалбларимизда ажойиб инсон бўлиб қолади.
Ушбу оғир йўқотиш муносабати билан, Ё.Турсуновнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармаси жамоаси чуқур ҳамдардлик ва таъзия билдириб, сабр тилайди.


Пенсия жамғармаси матбуот хизмати