2019 йилда тумандаги сув истеъмолчилиги бўйича 15 та уюшма бирлаштирилиб, 45 йил стаж билан ишсиз қолдим. Мен 58 ёшда муддатидан олдин пенсияга чиқишим мумкинми?
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Бироқ, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган эркаклар умумий белгиланган пенсия ёшини 2 йил қисқартиган ҳолда яъни 58 ёшга тўлганларида ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда муддатидан олидн ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ушбу ёшга доир пенсия тайинлаш учун (!) мурожаат қилган шахснинг аризасига пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги тақдимномаси илова қилиниши керак.
Унга асосан, Бандликка кўмаклашиш маркази ишсиз деб эътироф этилганва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тақдимнома тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига топширади.
Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган тақдимнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.